ипотека банк ишонч телефони
Ипотека – банк : Мижоз, ишонч ва масъулият
Мамлакатимизнинг нуфузли молия муассасаларидан бири “Ипотека-банк” ҳам иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этиш билан бирга намунали хизматлари билан мижозлар ишончига сазовор бўлмоқда. Буни банкнинг Ангрен филиали фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни кунда филиалда 5 та хизмат кўрсатувчи касса ва филиалдан ташқарида Ангрен шаҳри худуди бўйлаб 2 та махсус касса аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари, 40 нафар МИБ инспекторлари билан шартнома имзоланган ҳолда ҳудуддаги 51 та маҳаллага ҳам хизмат кўрсатиш ташкил этилган.
Банк хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, соддалаштириш ва фаолият тезкорлигини таъминлаш тадбирлари изчил амалга оширилиши туфайли хизмат кўрсатиш кўлами кундан-кунга кенгаймоқда. Жумладан, филиалга ташриф буюрган мижозларга замонавий қулайликлар яратиш мақсадида электрон навбат кутиш хизмати жорий қилинган.
Тушунтиришлар давомида “истеъмол кредит” ва “онлайн микроқарз” хизматларимиздан фойдаланиш орқали мобил телефон сотиб олиш имкониятлари мавжудлиги тўғрисида эслатмалар берилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир мижознинг ишончини йўқотмаслик, юксак дид, жаҳон андозаларига мос ва хос, сифатли ва кафолатли хизмат кўрсатиш, унинг турларини соддалаштириб, мижозбоп қилиб бориш «Ипотека-банк» АТИБнинг асосий ва муҳим иш фаолиятига айланган.
«Ипотека-банк» АТИБ – Имконият яратамиз!