еш оилаларга имтиезли ипотека кредитлари 2021

Ипотека кредитлари

еш оилаларга имтиезли ипотека кредитлари 2021

Ўзингиз ва оилангиз келажагини дадил режалаштиринг ва яратинг!

Ипотека-банкнинг ипотека кредитлари — бу Сизнинг ўз уйингизга эга бўлиш имконияти.

Сиз турар-жой сотиб олиш учун зарур бўлган маблағни узоқ йиллар давомида жамғаришингиз шарт эмас — бизда ипотека кредитини расмийлаштириб сиз янги квартира ёки уйда яшашингиз мумкин. Ипотека кредити эвазига сотиб олинган турар-жой сизнинг ўз мулкингизга айланади!

Умумий тартибда ипотека кредити

Кредит олувчига бўлган талаб

18 ёшдан ошган, доимий иш жойи ва расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахс

Бирламчи ва иккиламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун

Бирламчи бозордан сотиб олинаётган уй жой учун, уй-жой қийматининг камида 30 фоизи

Иккиламчи бозордан сотиб олинаётган уй жой учун, уй-жой қийматининг камида 35 фоизи

— Бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун йиллик 26 %миқдорида

— Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун йиллик 26 % миқдорида

Кредитнинг энг юқори суммаси

— Якка тартибдаги уй-жой реконструкция қилиш ёки кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баробаригача;

Кредит олиш учун топшириладиган хужжатлар:

· Кредит олувчининг аризаси;

· Иш жойидан сўнгги 12 ой давомида олинган даромадлар тўғрисида маълумотнома;

· Уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;

· Бошланғич бадал банкка топширилганлиги тўғрисида маълумотнома;

Источник

Ўзбекистонликларга уй олиш ва қуриш учун 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади — президент фармони

3 март президент Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар қилган эдик. Унда давлат раҳбари «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», дея таъкидлаган эди.

Унинг айни шу йиғилишда мутасаддилар олдига қўйган вазифаларининг ҳуқуқий асоси ўлароқ, президентнинг 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш учун давлат ипотека дастури доирасида 26 614 квартирали жами 45 мингта уй қурилади ва аҳолига янги тартибдаги ипотека кредитлари ажратилади. Aйни мақсадларда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига 8,1 трлн сўм ресурс жойлаштирилади.

Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан ажратилади. Бошланғич бадал 15% бўлади. Тўловлар икки хил аннуитет ва дифференциал усулда тўланади.

Молия вазирлиги томонидан 6 500 та якка тартибда уй қуриш ва таъмирлаш учун 1,5 трлн сўм маблағ ажратилади. Яъни аҳоли якка тартибдаги ўз уй-жойларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ҳам кредитлар олишлари мумкин бўлади.

2021 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3550 та квартирали уйлар қурилади. Бунга давлат бюджетидан 1,3 трлн сўм маблағ йўналтирилади.

2021 йилда ипотека кредитлари бўйича 23,3 минг нафар шахсга 960 млрд сўмлик субсидиялар тўланади.

Қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилади.

Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидиялар ажратилади.

Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадан сотиб олинади.

Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга 6 ой давомида ижара тўловининг 50% миқдорида компенсация тўланади.

2021 йил 1 июндан бошлаб:

Имтиёзларни адолатли тақсимлаш мақсадида «Халқпарвар» комиссиялар ташкил этилади.

2021 йил 1 майга қадар Молия вазирлиги томонидан ипотека бозори веб-портали ишга туширилади. Ундан қурилаётган уйлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва шартлари, субсидия тўлаш тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.

Қурилаётган уйларнинг сифатига таъсир қилмаган ҳолда нархларни пасайтириш мақсадида фармон билан 2021 йил 1 октябрга қадар цемент маҳсулотини олиб киришда божхона божининг «0» (ноль) ставкаси қўлланилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, уй-жойлар қишлоқларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир бетон ва йирик понелли конструкциялар ҳамда 2-даражадан паст бўлмаган иссиқлик ҳимоясидан фойдаланган ҳолда массив шаклида қурилишга рухсат берилди.

Фармон билан қурувчиларнинг кредитлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик ва компенсацияси тўлаш тартиби 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.

Уй-жойлар қурилишида шаҳарсозлик нормаларига риоя этилиши ва сифатни таъминлаш мақсадида янги тартиб ўрнатилмоқда.

Маълумот учун ўтган 4 йилда 140 000 уй-жой барпо этилди. Йилига қурилган уйларнинг ўртача сони таққосланганда бу аввалги даврдаги кўрсаткичдан 4−5 баравар кўпдир.

Источник

Президент: ипотека кредити имтиёзли даври 6 ойга узайтирилади

2021 йил 3 мартда Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор ўтказди. Aҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари учун олти ойлик имтиёзли давр жорий этилади.

“Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компаниялари томонидан 12 мингта уй, Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26 минг 500 та квартира, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган 8 мингта хонадон фойдаланишга топширилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тагача, жами 6,5 мингта оилага кредит берилади.

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш лойиҳа ишлаб чиқилди. Унга кўра 2021 йилдан бошлаб янги тизим кучга киради ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ипотека шартлари қуйидагича соддалаштирилади:

Давлат томонидан уйлар қурилиши қўллаб-қувватланади:

Давлат томонидан молиялаштириш кенгайтирилади:

Бундан ташқари, якка тартибдаги уйларни қуриш учун ипотека кредитлари, шу жумладан кам таъминланган оилалар учун дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратилади.

Шунингдек, пандемия пайтида қурилиш компанияларига бериладиган имтиёзлар жорий йил охиригача узайтирилиши маълум қилинди.

Источник

2021 йилда уй-жойга кредитлар қандай тартибда ажратилади

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун;

б) кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

в) кредитлар қурилиш материалларини сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш бўйича харажатларни қоплашга берилади;

Қуйидагилар жорий этилади:

Биринчидан, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ:

Иккинчидан, 2021 йил 1 июндан бошлаб:

а) фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

б) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

в) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

г) уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади;

Янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш жараёнида «СС» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотларига қатнашиш ҳуқуқига эга.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудларда сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаоллари иштирокида «Халқпарвар» комиссиялари ташкил этилади.

2021 йил 1 майга қадар ипотека бозори веб-портали ҳамда уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ва лойиҳавий техник кўрсаткичларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси ишга туширилади.

2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат берилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2021 йилдан кучга кирди.

Эльмира Сиразиева.

Источник

2021 йил учун субсидия кимларга ва қай тартибда берилади? (+видео)

еш оилаларга имтиезли ипотека кредитлари 2021

Жорий йилнинг 1 мартидан 2021 йил учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга субсидиялар ажратиш жараёнлари бошлаб юборилди.

Қуйида сиз субсидия нима, кимларга берилади, уни олиш учун қандай маълумотлар тақдим қилиниши керак, шунингдек, қаерга мурожаат этилиши тўғрисидаги саволларга жавоб топасиз.

Субсидия – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ.

еш оилаларга имтиезли ипотека кредитлари 2021

Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.

Бунда қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига, шаҳарларда эса дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида маблағ тўланади.

Бу турдаги субсидиялар фақатгина 18 ёшдан ошган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга, оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларга, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол ёшларга ва шу тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

еш оилаларга имтиезли ипотека кредитлари 2021

Фуқаро меҳнат мигранти бўлса, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

Субсидия ариза топширган ҳар бир талабгорга берилавермайди.

Бунда масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия тегишли мезонлар асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққоний эканини баҳолайди.

Баҳолашда талабгор ва унинг оиласи даромади, турар-жой мақоми, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинaди.

еш оилаларга имтиезли ипотека кредитлари 2021

Юқори балл тўплаган аризачиларга субсидия берилади.

Эслатиб ўтамиз, субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда юборишингиз мумкин.

Субсидия олиш қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

– доимий яшаш жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

– доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

еш оилаларга имтиезли ипотека кредитлари 2021

Субсидия олишда энг қулайи – Электрон ҳукуматнинг my.gov.uz портали орқали ариза юбориш.

Ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўз танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати: 2021 йилнинг 1 мартидан 1 октябригача. Бу муддат ўтганидан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Источник

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *