иккиламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун кредит
Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой бозори учун берилган ипотека кредитлари ҳажми 8 баробар ошди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойи давомида банклар томонидан 41 932 нафар жисмоний шахсга ипотека кредити ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Маълум бўлишича, шу вақт ичида берилган ипотека кредитларининг умумий ҳажми 6,1 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизга камайган.
Ушбу маблағларнинг 80 фоизи ёки 4,89 триллион сўм бирламчи бозорда уй-жой сотиб олиш учун берилган кредитларга тўғри келади. Кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 28,7 фоизга пастлаган. Кредит маблағларининг 20 фоизи ёки 1,25 триллион сўм иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун берилган. Бу 2020 йилнинг 9 ойидагига нисбатан 8,6 баробарга кўп.
Фото: Марказий банк
Қайд этилишича, иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун берилган кредитларнинг асосий қисми «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан ажратилган – 1,208 триллион сўм.
2020 йил февраль ойида жорий этилган янги давлат дастури бўйича ипотека кредитларига талаб ҳам сезиларли даражада ошган. Январь—сентябрь ойларида 2,86 триллион сўм муомалага чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 баробар кўп.
Таъкидланишича, 2021 йил бошидан бери берилган ипотека кредитлари умумий ҳажмининг 26,8 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келган — 1,64 триллион сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд (585 миллиард сўм) ва Фарғона (570 миллиард сўм) вилоятлари қайд этилган.
Фото: Марказий банк
Бундан ташқари, ипотека кредитлари қолдиғи 1 октябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,2 фоизга ошиб, 32,8 триллион сўмни ташкил этган.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар шарҳи эълон қилинганди. Унга кўра, Тошкентда август ойида иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нарх ҳар квадрат метрга 7,5 миллион сўмни, бирламчи бозорда таклиф қилинаётган нархлар эса ҳар квадрат метрга 8,4 миллион сўмни ташкил этган.
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити!
«Туронбанк» АТБ в а «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ўртасида имзоланган Бош келишув
«Туронбанк» АТБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сонли фармонига асосан ипотека кредитларини ажратади.
Ипотека кредитарини ажратиш шартлари:
Ипотека кредитлари узоқ муддатли кредит бўлиб, 20 йил муддатга ажратилади;
Ипотека кредитлари ўрта ва кам даромадли аҳоли вакилларини уй-жой билан таъминлашга мўлжалланган;
Бирламчи ва иккиламчи бозордан ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш имконияти мавжуд;
Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш имконияти мавжуд.
Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш шартлари:
Кредит муддати: 10 йил;
Кредитнинг максимал суммаси: 80 млн. сўмгача;
Кредит муомала лаёқатига эга, 18 ёшдан кичик бўлмаган ва 60 ёшдан ошмаган, ойлик даромади (уй хўжалиги) 15,0 млн. сўмдан кўп бўлмаган Ўзбекистон Республикаси резидентларига ажратилади.
Кредитнинг максимал миқдори 400,0 млн сўм;
Ипотека объекти якка тартибда қурилган уй-жойлар ёки кўп қавватли уйдаги хонадонлар;
Кредит олувчи доимий даромад манбаига эга бўлиши керак;
Фақатгина жисмоний шахслар кредит олиш ҳуқуқига эга;
Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:
нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;
квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;
суғурта қилиш бўйича харажатлар.
Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:
Маъқул ипотека
Ушбу кредит ажратилиши вақ тинчалик тўхтатилган
Ўзингиз ва оилангиз келажагини дадил режалаштиринг ва яратинг!
Ипотека-банкнинг ипотека кредитлари — бу Сизнинг ўз уйингизга эга бўлиш имконияти.
Сиз турар-жой сотиб олиш учун зарур бўлган маблағни узоқ йиллар давомида жамғаришингиз шарт эмас — бизда ипотека кредитини расмийлаштириб сиз янги квартира ёки уйда яшашингиз мумкин. Ипотека кредити эвазига сотиб олинган турар-жой сизнинг ўз мулкингизга айланади!
— Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида бирламчи ва иккиламчи бозордан яшашга яроқли бўлган уй-жой сотиб олиш учун. (Қўшимча шартлар: кўп квартирали уй-жойдан битта квартира; якка тартибдаги уй-жой битта оилага мўлжалланган бўлиши лозим);
— Қарз олувчи яшаб турган ўзига тегишли хонадонни таъмирлаш (ремонт) учун; (таъмирлаш учун ипотека кредити пудрат қурилиш ташкилотининг ҳисобварағига ёки қурилиш материаллари сотувчи ҳўжалик юритувчи субъектининг ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади)
Мижоз ариза билан мурожаат этган вақтда ипотека кредити мавжуд бўлмаган ва доимий даромадга эга бўлган, 18 ёшга тўлган ва ундан юқори жисмоний шахс
Кредитнинг максимал миқдори
— бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун уй-жой қийматининг 74 фоизгача (400 млн. сўмдан ошмаган миқдорда);
— уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун 80 млн. сўмгача
— бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун 240 ойгача;
— уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун 120 ойгача
— бошланғич бадал камида 26% қўйиш шарти билан бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун йиллик 17,5%
— уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун йиллик 16,5%
Биргаликда қарз олувчи
Доимий даромадга эга бўлган ҳамда қарздор билан бир жойда рўйхатдан ўтиб бирга яшайдиган қарздорнинг яқин қариндошлари
Қарз олувчи/ биргаликда қарз олувчига кредит тарихи бўйича қўйиладиган талаб
Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг охирги 12 ой давомида кредит тўловлари бўйича 30 кундан ошган муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги лозим
Охирги иш жойида камида 6 ой ишлаган бўлиши шарт
Қарз олувчи/ биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаб
Қарз олувчининг (Агар қарз олувчининг ойлик соф даромади етмаган тақдирда, биргаликда яшовчи яқин қариндошлари, яъни биргаликда қарз олувчиларни қўшиши мумкин) ўртача ойлик даромади 15 млн. сўмдан ошмаслиги шарт. Бунда, биргаликда қарз олувчилар қўшилган тақдирда, жами қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик маошлари 15 млн. сўмдан ошмаслиги лозим.
Кредит олиш учун топшириладиган хужжатлар:
— даромадлари тўғрисида маълумотнома;
— дастлабки олди-сотди шартномаси;
— иккиламчи бозордан уй-жой харид қилишда, мустақил баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳисобот;
— иккиламчи бозордан уй-жой харид қилинганда, сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги қариндошлик ҳолатини ўрганиш мақсадида, зарур ҳужжатлар талаб этилади;
-мавжуд уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун смета.
· Сотиб олинаётган ёки таъмирланаётган уй-жой.
Ипотека кредитлари
Ўзингиз ва оилангиз келажагини дадил режалаштиринг ва яратинг!
Ипотека-банкнинг ипотека кредитлари — бу Сизнинг ўз уйингизга эга бўлиш имконияти.
Сиз турар-жой сотиб олиш учун зарур бўлган маблағни узоқ йиллар давомида жамғаришингиз шарт эмас — бизда ипотека кредитини расмийлаштириб сиз янги квартира ёки уйда яшашингиз мумкин. Ипотека кредити эвазига сотиб олинган турар-жой сизнинг ўз мулкингизга айланади!
Умумий тартибда ипотека кредити
Кредит олувчига бўлган талаб
18 ёшдан ошган, доимий иш жойи ва расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахс
Бирламчи ва иккиламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун
Бирламчи бозордан сотиб олинаётган уй жой учун, уй-жой қийматининг камида 30 фоизи
Иккиламчи бозордан сотиб олинаётган уй жой учун, уй-жой қийматининг камида 35 фоизи
— Бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун йиллик 26 %миқдорида
— Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун йиллик 26 % миқдорида
Кредитнинг энг юқори суммаси
— Якка тартибдаги уй-жой реконструкция қилиш ёки кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баробаригача;
Кредит олиш учун топшириладиган хужжатлар:
· Кредит олувчининг аризаси;
· Иш жойидан сўнгги 12 ой давомида олинган даромадлар тўғрисида маълумотнома;
· Уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;
· Бошланғич бадал банкка топширилганлиги тўғрисида маълумотнома;
Ipotеka krеditi
Kredit shartlari
1. O‘zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеntining 2021 yil 11 martdagi “Bozor tamoyillariga asoslangan ipotеka krеditlari ajratish orqali aholini uy-joy bilan ta’minlashga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PF-6186-son Farmonga asosan ipotеka krеditi ajratish shartlari
Krеdit maqsadi – uy-joy sotib olish, uy-joyni qurish, rеkonstruksiya qilish uchun
Krеditlash manbasi – Moliya Vazirligi mablag‘lari.
Qarz oluvchiga talab – 18 yoshga to‘lgan 60 yoshdan oshmagan O‘zbеkiston Rеspublikasi fuqarosi.
Krеdit fozi – 18 foiz.
Krеditning maksimal miqdori;
Qishloq joylarda: 238,0 mln.so‘m gacha
Shaharlarda: 309,4 mln.so‘m gacha
Toshkеnt shahrida: 339,15 mln.so‘m gacha
Yаkka tartibdagi uy-joylarni qurish va rеkonstruksiya qilish bo`yicha Toshkеnt shahridan tashqari barcha hududlardagi bank filiallarimizga murojaat qilishingiz mumkin.
Subsidiya taqdim etish to‘g‘risidagi xabarnoma olgan shaxslar uchun
Dastlabki badal bir qismini qoplash uchun uy-joy hisoblangan qiymatining 10 foizi miqdorida subsidiyalar ajratiladi.
Dastlabki bеsh yil mobaynida foiz stavkasining 10 foizlik (Toshkеnt shahrida 12 foizlik) punktdan oshgan qismini qoplash uchun Davlat budjеtidan subsidiyalar ajratiladi.
Dastlabki badal va foiz to‘lovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar sotib olinayotgan kvartiraning maydoni va narxi kvartira maydonining eng ko‘p mе’yori va uy-joyning hisoblangan qiymatidan oshmagan taqdirda to‘lanadi.
2. “O‘zmilliybank” AJ ning o‘z mablag‘lari hisobidan ajratiladigan ipotеka krеditi:
Uy-joy sotib olish, qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka kreditlari.