ипотека бозори веб порталы
УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ: муҳим саволларга батафсил жавоблар
Ипотека кредитлари олиш бўйича кўпчиликда саволлар юзага келмоқда. Айниқса, янги тартиб доирасида қулай шартларда арзон уй-жойлар олиш учун кредит ажратилиши белгилангач, бу борадаги қизиқишлар ва мурожаатлар янада ошди.
Қандай қилиб арзон ва қулай шартларда кредит олиш ва уй-жойга эга бўлиш мумкин?
Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?
Агар ўз маблағи етмаса, фуқаро қариндошлари ёрдамидан фойдалана оладими?
Субсидия олиш шартлари нималардан иборат?
Уй-жойнинг қиймати ва нархи қандай ҳисобланади?
Банк кредит ажратишни рад этса, фуқаро қаерга мурожаат қилиши зарур?
Марказий банкка ижтимоий тармоқлар ҳамда ишонч телефони орқали келиб тушаётган шу ва мавзу доирасидаги бошқа саволларга Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори Камрон ЎТБОСАРОВ жавоб берди.
Маҳаллада қўшним уйини сотмоқчи. Мен шу уйни сотиб олишим учун банкдан кредит сўрасам, банк фақат янги қурилган уйлар учун ипотека кредити бериши мумкинлигини айтди. Қўшнимнинг уйини сотиб олиш учун банкдан ипотека кредити олишим мумкинми?
Албатта, мумкин. Бугунги кунда 8 та тижорат банклари (Ипотека-банк, Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Туронбанк, Агробанк, Ҳамкорбанк ва Халқ банки) томонидан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун 20 йил муддатга 323,0 млн. сўмгача, уй-жой таъмирлаш учун эса 10 йил муддатга 80,0 млн. сўмгача ипотека кредитлари ажратилмоқда.
Бунда бошланғич бадал миқдори сотиб олинадиган уй-жой қиймати ва таъмирлаш учун лойиҳа смета қийматининг 25 фоизини ташкил этади.
Ушбу фуқаро мазкур уй-жойни сотиб олиш учун юқорида келтирилган тижорат банкларидан белгиланган тартибда ипотека кредити олиши мумкин.
Қайси тижорат банкларида ипотека кредитлари берилади ва қайси банкларда кредитлар давлат дастурлари асосида ажратилади?
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган ипотека кредитлари асосан қуйидаги 3 йўналишга бўлинади:
Биринчиси, тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитлари.
Мазкур ипотека кредитлари бугунги кунда тижорат банклари томонидан ўзларининг ички кредит сиёсатига асосан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун бозор фоиз ставкаларида ипотека кредитлари ажратиб келмоқда. Бу йўналишдаги батафсил маълумотларни тижорат банкларининг офисларидан ҳамда расмий веб-сайтларидан олиш мумкин.
Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида ипотека кредитлари ажратилмоқда.
Янги тартибга доирасида ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида квартираларни сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун бозор фоизлари асосида уй-жой ҳисобланган қийматининг 85 фоизидан ошмаган миқдорда, 20 йил муддатга мижознинг хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли давр билан ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади.
Шу ўринда уй-жойнинг ҳисобланган қиймати, уй-жой нархи ва ҳудудларда ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ҳусусида ҳам тўхталиб ўтсам.
Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати ва уй-жой нархи бир-биридан фарқли тушунчалар бўлиб, уй-жойнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда квартира бир квадрат метрининг ўртача бозор қиймати ва квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Масалан, фуқаро қишлоқ жойларда нархи 400 млн. сўм миқдоридаги уй-жойни сотиб олмоқчи. Қишлоқ жойларда уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 280 млн. сўм, ипотека кредитининг энг кўп миқдори эса 238 млн. сўм этиб белгиланган. Мазкур уй-жойни сотиб олиш учун фуқарога 238 млн. сўм ипотека кредити ажратилади ва қолган 162 млн. сўм миқдоридаги маблағларни ўз ҳисобидан қоплайди.
Шунингдек, вилоят шаҳарларида уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 364 млн. сўмдан ошмаган квартиралар учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори 309,4 млн. сўмгача;
Тошкент шаҳрида эса уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 399 млн. сўмдан ошмаган квартиралар учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори 339,2 млн. сўмгача берилади.
Янги тартиб доирасида иштирок этувчи 14 та тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича шартлари ҳамда алоқа учун телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни www.ipoteka-bozori.uz расмий веб-сайтидан олиш мумкин.
Учинчи йўналиш “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитлари.
Бугунги кунда “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан 8 та тижорат банклари (Ипотека-банк, Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Туронбанк, Агробанк ва Халқ банки) томонидан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда.
Шунингдек, мазкур кредитларни олишда фуқаро қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
Янги тартиб доирасида ипотека кредити олишда фуқаро ва биргаликда қарз олувчи ўртача ойлик даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида қайси ҳужжатларни тақдим этиши зарур?
Фуқаро ва агар мавжуд бўлса, биргаликда қарз олувчи ўртача ойлик даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиши мумкин:
иш ҳақи тўғрисидаги маълумот;
пенсия тўловлари миқдори тўғрисидаги маълумот;
жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумот;
фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадларини тасдиқловчи маълумотлар;
давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларация;
юридик шахслар кафиллиги (юридик шахснинг йиллик соф фойдасининг 50 фоизи қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашда қўшилиши мумкин);
Бизга иккита бир-бирига ўхшаш савол келиб тушган:
Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олмоқчиман, лекин банкка мурожаат қилганимда менинг ойлик даромадларим етмаслигини айтишди, ушбу ҳолатда яқин қариндошларим даромадини ҳам тақдим этсам бўладими?
Янги тартиб доирасида ипотека кредити олиш учун тижорат банкларига мурожаат қилганимда улар сизнинг даромадингиз етмайди, деб кредит ажратишни рад этди. Лекин менинг уй-хўжалигида бошқа даромад манбаларим бор ва ипотека кредитларини қоплашга кўзим етади. Бу ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади?
Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан 8 та тижорат банклари (Ипотека-банк, Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Туронбанк, Агробанк ва Халқ банки) томонидан ажратилаётган ипотека кредитларини олишда фуқароларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
Фуқароларнинг даромадлари етмаган тақдирда бир уйда истиқомат қилувчи сифатида доимий рўйхатдан ўтган яқин қариндошларининг даромадларини тақдим этиши мумкин.
Шунингдек, Янги тартиб доирасида ипотека кредити олишда фуқароларнинг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ипотека кредит олишда фуқароларнинг даромадлари етмаган тақдирда ўзи билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадларини, шунингдек, Давлат солиқ хизмати органи томонидан уй-хўжалигидан олинган даромадларни акс эттирувчи декларация ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа даромадларни тасдиқловчи маълумотлар тақдим этиши мумкин.
Биламизки, даромади юқори бўлмаган фуқароларга ипотека кредити олишлари учун субсидиялар берилади. Агар фуқаро аввал кредит олган бўлса, бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда cубсидия тўланиши рад этилади.
Шуниндек, фуқаро потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб бера олса, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаса, шунингдек, кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликлари аниқланмаса, янги тартиб доирасида субсидия маблағларисиз ипотека кредитлари олиши мумкин.
Ижтимоий тармоқдан яна бир савол келиб тушган. Иккиламчи бозордан квартира сотиб олмоқчиман, дастлабки бадални қоплаш учун субсидия олсам бўладими?
Йўқ. Субсидия маблағлари Янги тартибга доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олишда дастлабки бадал ва/ёки фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ва якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун эса фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.
Агар фуқаро ипотека кредитини ўз вақтида тўлай олмай қолса ва ипотека кредити шартномаси бекор қилинса, ундан субсидия маблағлари қайтариб олинадими?
Амалиётда белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида ипотека кредити шартномалари бекор қилиниш ҳолатлари учрайди. Ушбу ҳолатларда субсидия маблағлари гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томонидан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
Агар фуқаро кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб борса, субсидия маблағарини банкка қайтариб тўламайди. Яъни фақат кредит ва унинг фоизини тўлаб боради.
Бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини муддатидан олдин қайтаришда чекловлар ёки қўшимча фоизлар мавжудми?
Амалдаги тартибларга асосан фуқаролар тижорат банклари томонидан ажратилган кредитни қўшимча фоизлар тўламасдан, исталган вақтда муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқига эга.
Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоизлар улардан фойдаланган даврда кунлик ҳисобланади ва кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўланади.
Агар кредитнинг маълум бир қисми муддатидан олдин сўндирилганда қолган кредит маблағлари бўйича кредит графиги мижозга янгилаб берилади.
Мен янги тартиб доирасида барча шартлар ва ҳужжатларга мувофиқ банкка кредит сўраб мурожаат қилдим. Шунда ҳам банк менга кредит ажратмади. Бу борада кимга мурожаат қилсам бўлади?
Юқорида янги тартиб доирасида ипотека кредити олиш учун фуқароларга ўрнатилган мувофиқлик мезонлари хусусида айтиб ўтдик. Шу ўринда саволга тўлиқроқ жавоб бўлиши учун яна қайтариб ўтмоқчиман:
18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;
доимий даромадга, шунингдек, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни қайтариш имкониятига эга бўлиши;
қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
cотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши ва бошқа мувофиқлик мезонлариги мос бўлиши лозим.
Тижорат банклари фуқаролар мазкур мувофиқ мезонларига мос келмаганда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишни рад этиши мумкин.
Юқорида қайд этилганлардан бошқа асоссиз ҳолатларда ипотека кредити ажратилиши рад этилганда ёки кечиктирилганда фуқаролар Марказий банкнинг 71-200-00-44 ёки 71-212-62-05 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилади.
2021 йилда уй-жойга кредитлар қандай тартибда ажратилади
а) Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун;
б) кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;
в) кредитлар қурилиш материалларини сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш бўйича харажатларни қоплашга берилади;
Қуйидагилар жорий этилади:
Биринчидан, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ:
Иккинчидан, 2021 йил 1 июндан бошлаб:
а) фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;
б) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
в) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;
г) уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади;
Янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш жараёнида «СС» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотларига қатнашиш ҳуқуқига эга.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудларда сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаоллари иштирокида «Халқпарвар» комиссиялари ташкил этилади.
2021 йил 1 майга қадар ипотека бозори веб-портали ҳамда уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ва лойиҳавий техник кўрсаткичларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси ишга туширилади.
2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.
O‘zbekistonliklarga uy olish va qurish uchun 20 yilga kam foizli kreditlar hamda subsidiyalar beriladi — prezident farmoni
Shavkat Mirziyoyev 3 mart kuni o‘tkazgan videoselektorda «2021 yilda 54 ming oilani uy-joy bilan ta’minlashimiz zarur», deya ta’kidlagan edi. Yig‘ilishda belgilab berilgan vazifalarning huquqiy asosi sifatida prezidentning tegishli farmoni qabul qilindi. Unga muvofiq, O‘zbekiston aholisiga uy olish va o‘z mustaqil qurishi uchun 20 yillik kam foizli ipoteka kreditlari hamda ularga subsidiyalar ajratiladi. Batafsil.
3 mart prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida uy-joy qurilishi va ipoteka bozorini rivojlantirish chora-tadbirlari bo‘yicha videoselektor yig‘ilishi o‘tkazilgani haqida xabar qilgan edik. Unda davlat rahbari «2021 yilda 54 ming oilani uy-joy bilan ta’minlashimiz zarur», deya ta’kidlagan edi.
Uning ayni shu yig‘ilishda mutasaddilar oldiga qo‘ygan vazifalarining huquqiy asosi o‘laroq, prezidentning 11 martdagi «Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan ta’minlashga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida»gi farmoni qabul qilindi. Bu haqda «Gazeta.uz» muxbiri xabar bermoqda.
2021 yilda 54 ming oilani uy-joy bilan ta’minlash uchun davlat ipoteka dasturi doirasida 26 614 kvartirali jami 45 mingta uy quriladi va aholiga yangi tartibdagi ipoteka kreditlari ajratiladi. Ayni maqsadlarda Moliya vazirligi tomonidan tijorat banklariga 8,1 trln so‘m resurs joylashtiriladi.
Hujjatga ko‘ra, ipoteka kreditlari 20 yil muddatga, 6 oy imtiyozli davri bilan ajratiladi. Boshlang‘ich badal 15% bo‘ladi. To‘lovlar ikki xil annuitet va differensial usulda to‘lanadi.
Moliya vazirligi tomonidan 6 500 ta yakka tartibda uy qurish va ta’mirlash uchun 1,5 trln so‘m mablag‘ ajratiladi. Ya’ni aholi yakka tartibdagi o‘z uy-joylarini qurish va rekonstruksiya qilish uchun ham kreditlar olishlari mumkin bo‘ladi.
2021 yilda fuqarolarning alohida toifalari uchun 3550 ta kvartirali uylar quriladi. Bunga davlat byudjetidan 1,3 trln so‘m mablag‘ yo‘naltiriladi.
2021 yilda ipoteka kreditlari bo‘yicha 23,3 ming nafar shaxsga 960 mlrd so‘mlik subsidiyalar to‘lanadi.
Qishloq joylarda qurilgan ko‘p kvartirali uylar uchun 6 oylik imtiyozli davr va 15 foizdan kam bo‘lmagan miqdordagi dastlabki badal bilan 20 yil muddatga ipotekaga beriladi.
Qishloq joylarda yashayotgan, daromadi yuqori bo‘lmagan va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muxtoj fuqarolarga dastlabki badalning bir qismini qoplash uchun 10 foiz miqdorda subsidiyalar ajratiladi.
Sharoiti og‘ir bo‘lgan fuqarolar, shu jumladan xotin-qizlarni ijara huquqi asosida joylashtirish maqsadida hokimliklar tomonidan davlat byudjeti mablag‘lari hisobidan 1000 ta xonadan sotib olinadi.
Toshkent shahrida tajriba tariqasida og‘ir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarga 6 oy davomida ijara to‘lovining 50% miqdorida kompensatsiya to‘lanadi.
2021 yil 1 iyundan boshlab:
Imtiyozlarni adolatli taqsimlash maqsadida «Xalqparvar» komissiyalar tashkil etiladi.
2021 yil 1 mayga qadar Moliya vazirligi tomonidan ipoteka bozori veb-portali ishga tushiriladi. Undan qurilayotgan uylar, ulardagi kvartiralar soni, maydoni, qiymati va joylashuvi, kredit olish mumkin bo‘lgan tijorat banklari va shartlari, subsidiya to‘lash to‘g‘risidagi ma’lumotlarni olish mumkin bo‘ladi.
Qurilayotgan uylarning sifatiga ta’sir qilmagan holda narxlarni pasaytirish maqsadida farmon bilan 2021 yil 1 oktyabrga qadar sement mahsulotini olib kirishda bojxona bojining «0» (nol) stavkasi qo‘llanilishi belgilab qo‘yildi. Shuningdek, uy-joylar qishloqlarda 5 va undan yuqori qavatli, shaharlarda 9 va undan yuqori qavatli, monolit temir beton va yirik ponelli konstruksiyalar hamda 2-darajadan past bo‘lmagan issiqlik himoyasidan foydalangan holda massiv shaklida qurilishga ruxsat berildi.
Farmon bilan quruvchilarning kreditlari bo‘yicha tadbirkorlik faoliyatini qo‘llab-quvvatlash davlat jamg‘armasi tomonidan kafillik va kompensatsiyasi to‘lash tartibi 2021 yil 31 dekabrga qadar uzaytiriladi.
Uy-joylar qurilishida shaharsozlik normalariga rioya etilishi va sifatni ta’minlash maqsadida yangi tartib o‘rnatilmoqda.
Ma’lumot uchun o‘tgan 4 yilda 140 000 uy-joy barpo etildi. Yiliga qurilgan uylarning o‘rtacha soni taqqoslanganda bu avvalgi davrdagi ko‘rsatkichdan 4−5 baravar ko‘pdir.
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити!
«Туронбанк» АТБ в а «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ўртасида имзоланган Бош келишув
«Туронбанк» АТБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сонли фармонига асосан ипотека кредитларини ажратади.
Ипотека кредитарини ажратиш шартлари:
Ипотека кредитлари узоқ муддатли кредит бўлиб, 20 йил муддатга ажратилади;
Ипотека кредитлари ўрта ва кам даромадли аҳоли вакилларини уй-жой билан таъминлашга мўлжалланган;
Бирламчи ва иккиламчи бозордан ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш имконияти мавжуд;
Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш имконияти мавжуд.
Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш шартлари:
Кредит муддати: 10 йил;
Кредитнинг максимал суммаси: 80 млн. сўмгача;
Кредит муомала лаёқатига эга, 18 ёшдан кичик бўлмаган ва 60 ёшдан ошмаган, ойлик даромади (уй хўжалиги) 15,0 млн. сўмдан кўп бўлмаган Ўзбекистон Республикаси резидентларига ажратилади.
Кредитнинг максимал миқдори 400,0 млн сўм;
Ипотека объекти якка тартибда қурилган уй-жойлар ёки кўп қавватли уйдаги хонадонлар;
Кредит олувчи доимий даромад манбаига эга бўлиши керак;
Фақатгина жисмоний шахслар кредит олиш ҳуқуқига эга;
Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:
нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;
квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;
суғурта қилиш бўйича харажатлар.
Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:
Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?
Сиз уй-жой шароитингизни яхшиламоқчимисиз: хонадон сотиб олиш ёки ўз уйингизни таъмирлашни режалаштиряпсизми? Ушбу мақола орқали банк кредитларидан фойдаланиб режангизни амалга ошириш ҳақида билиб оласиз.
Агар сизда юқоридаги молиявий мақсадларга эришиш учун зарур жамғармангиз шаклланмаган бўлса, “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акционерлик жамияти ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредит эвазига режаларингизни амалга оширишингиз мумкин.
Ушбу ресурс ҳисобидан кредитлар қуйидаги мақсадларда ажратилади:
бир хўжаликка (оила) мўлжалланган хонадон (квартира) ёки уй (ҳовли) сотиб олиш:
яшаб турган хонадон/уйингизни таъмирлаш.
Кредит суммаси чекланганми ва шартлари қандай?
Демак, ушбу икки мақсад бўйича кредит шартлари қуйидагича:
Хонадон/уй сотиб олиш | Хонадон/уйни таъмирлаш | |
Кредитнинг максимал миқдори | 400 млн. сўмгача (уй-жойнинг 74 фоизигача) | 80 млн. сўмгача |
Бошланғич бадал | 26 фоиздан кам бўлмаган миқдорда | Бошланғич бадалсиз |
Кредит муддати | 240 ойгача | 120 ойгача |
Кредит фоизи | Йиллик 17,5 фоиз | Йиллик 16,5 фоиз |
Кредит таъминоти | Сотиб олинаётган уй-жой | Таъмирланаётган уй-жой |
Банк ушбу кредитни сизга ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилиши учун сизнинг кредит тарихингиз ижобий бўлиши лозим, яъни бошқа кредитларингиз бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлишингиз, муддати ўтган жорий қарздорлигингиз бўлмаслиги зарур.
Агар қарз олувчининг ойлик даромади кредит тўловларини қоплашга етмасачи?
Агар сизнинг ойлик даромадларингиз кредит тўловларига етмаса ҳеч хавотир олманг. Сиз ўзингиз билан яшаб турган доимий даромадга эга бўлган яқин қариндошларингизни ўзингизга шерик қарздор қилишингиз мумкин. Бунда, улар ҳам сиз билан тенг миқдорда кредитнинг барча тўловлари бўйича жавобгар бўладилар. Шуни эътиборга олингки, сиз ва биргаликда қарз олувчиларнинг жами ўртача ойлик даромадлари 15 млн.сўмдан ошмаслиги лозим.
Табиийки сизда бундай кредитларни олиш учун банкка қандай ҳужжатлар топшириш кераклиги ҳақида савол бўлса керак:
Юқоридагиларга қўшимча равишда кредитнинг мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Хонадон/уй сотиб олиш | Хонадон/уйни таъмирлаш | |
Бирламчи бозор | Иккиламчи бозор | |
Пудрат қурилиш ташкилоти билан тузилган дастлабки олди-сотди шартнома | мустақил баҳоловчи томонидан тақдим этилган сотиб олинаётган хонадон/уйнинг баҳолаш ҳисоботи | мавжуд уй-жойни таъмирлаш бўйича харажатлар сметаси мустақил баҳоловчи томонидан тақдим этилган мавжуд уй-жойнинг баҳолаш ҳисоботи Пудрат қурилиш ташкилоти ёки қурилиш материалларини сотувчи корхона билан тузилган шартнома |
Ушбу кредитларни қайси банклардан олиш мумкин?
“Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ресурслари ҳисобидан қуйидаги тижорат банклари ипотека кредитларини ажратади: