ипотека кредит иккиламчи бозор

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой бозори учун берилган ипотека кредитлари ҳажми 8 баробар ошди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойи давомида банклар томонидан 41 932 нафар жисмоний шахсга ипотека кредити ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум бўлишича, шу вақт ичида берилган ипотека кредитларининг умумий ҳажми 6,1 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизга камайган.

Ушбу маблағларнинг 80 фоизи ёки 4,89 триллион сўм бирламчи бозорда уй-жой сотиб олиш учун берилган кредитларга тўғри келади. Кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 28,7 фоизга пастлаган. Кредит маблағларининг 20 фоизи ёки 1,25 триллион сўм иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун берилган. Бу 2020 йилнинг 9 ойидагига нисбатан 8,6 баробарга кўп.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Фото: Марказий банк

Қайд этилишича, иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун берилган кредитларнинг асосий қисми «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан ажратилган – 1,208 триллион сўм.

2020 йил февраль ойида жорий этилган янги давлат дастури бўйича ипотека кредитларига талаб ҳам сезиларли даражада ошган. Январь—сентябрь ойларида 2,86 триллион сўм муомалага чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 баробар кўп.

Таъкидланишича, 2021 йил бошидан бери берилган ипотека кредитлари умумий ҳажмининг 26,8 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келган — 1,64 триллион сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд (585 миллиард сўм) ва Фарғона (570 миллиард сўм) вилоятлари қайд этилган.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Фото: Марказий банк

Бундан ташқари, ипотека кредитлари қолдиғи 1 октябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,2 фоизга ошиб, 32,8 триллион сўмни ташкил этган.

Мавзуга доир:

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар шарҳи эълон қилинганди. Унга кўра, Тошкентда август ойида иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нарх ҳар квадрат метрга 7,5 миллион сўмни, бирламчи бозорда таклиф қилинаётган нархлар эса ҳар квадрат метрга 8,4 миллион сўмни ташкил этган.

Источник

Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити!

«Туронбанк» АТБ в а «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ўртасида имзоланган Бош келишув

«Туронбанк» АТБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сонли фармонига асосан ипотека кредитларини ажратади.

Ипотека кредитарини ажратиш шартлари:

Ипотека кредитлари узоқ муддатли кредит бўлиб, 20 йил муддатга ажратилади;

Ипотека кредитлари ўрта ва кам даромадли аҳоли вакилларини уй-жой билан таъминлашга мўлжалланган;

Бирламчи ва иккиламчи бозордан ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш имконияти мавжуд;

Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш имконияти мавжуд.

Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш шартлари:

Кредит муддати: 10 йил;

Кредитнинг максимал суммаси: 80 млн. сўмгача;

Кредит муомала лаёқатига эга, 18 ёшдан кичик бўлмаган ва 60 ёшдан ошмаган, ойлик даромади (уй хўжалиги) 15,0 млн. сўмдан кўп бўлмаган Ўзбекистон Республикаси резидентларига ажратилади.

Кредитнинг максимал миқдори 400,0 млн сўм;

Ипотека объекти якка тартибда қурилган уй-жойлар ёки кўп қавватли уйдаги хонадонлар;

Кредит олувчи доимий даромад манбаига эга бўлиши керак;

Фақатгина жисмоний шахслар кредит олиш ҳуқуқига эга;

Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:

нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;

квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;

суғурта қилиш бўйича харажатлар.

Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:

Источник

Ўзбекистон ипотека бозоридаги вазият қандай?

2021 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон ипотека бозорида кредит кўрсаткичлари ипотека кредитларига бўлган юқори талаб ҳамда бирламчи бозордаги уй-жойлар таклифи ўртасидаги номутаносиблик таъсирида шаклланди. Бу ҳақда Марказий банкнинг ипотека кредитлари шарҳига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

1 июль ҳолатига, ипотека кредитлари қолдиғи 30,8 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 25,2 фоизга (6,2 триллион сўмга) ўсган бўлса, мазкур даврда ажратилган ипотека кредитлари эса 28,1 фоизга камайиб, 3,5 триллион сўмни ташкил этган.

Мазкур камайиш тенденциясига асосий омиллар сифатида ипотека бозорида рақобат муҳитини янада ривожлантириш учун жорий этилган қуйидаги:

Мазкур тартибларнинг жорий этилиши марказлашган маблағлар ҳисобидан уй-жой қурилиши учун ресурс маблағларини ажратишдан воз кечиб, келгусида аҳолига ипотека кредитлари бериш учун тижорат банкларини узоқ муддатли ресурс маблағлари билан таъминлашга қаратилган.

Олти ойда «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК ҳамда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 19,8 фоизни (698,2 миллиард сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга (2,66 триллион сўмга) камайган.

Шу билан бирга, мазкур даврда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг бозор тамойилларига асосланган янги тартиби доирасида ажратилган ипотека кредитларининг улуши 6,7 фоиздан (328 миллиард сўмдан) 47,9 фоизга (1,68 триллион сўмга) ошган.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Бундан ташқари, иккиламчи уй-жой бозорида ипотека кредитларини ажратиш ҳажми 10 баробардан кўпроққа ошган. 2020 йил I ярим йиллигида иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 1,3 фоизни (63 миллиард сўм) ташкил этган бўлса, 2021 йил I ярим йиллигида ушбу кўрсаткич 18,6 фоизгача (656 миллиард сўмга) ўсиб, муҳим таркибий ўзгаришлар кузатилган.

Ипотека кредитлари қолдиғининг 157,6 миллиард сўми (жами ипотека кредити қолдиғининг 0,5 фоизи) 7 йил, 2,33 триллион сўми (7,6 фоизи) 10 йил, 9,66 триллион сўми (31,4 фоизи) 15 йил, 18,64 триллион сўми (60,5 фоизи) 20 йилгача ажратилган ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келади.

2017—2021 йиллар давомида ипотека кредитлари қолдиғи 3,6 баробарга (22,3 триллион сўмга), ипотека шартномалари сони эса қарийб 2,2 баробарга (134,5 минг донага) ошган.

ипотека кредит иккиламчи бозор

I ярим йиллик якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган жами кредитлар қолдиғи (61,8 триллион сўм) таркибида ипотека кредитларининг улуши 49,8 фоизни, 2020 йилнинг тенг даврида мазкур кўрсаткич мос равишда 47,4 триллион сўм ва 51,9 фоизни (24,6 триллион сўм) ташкил этган.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Марказий банк мазкур тенденцияни биринчи навбатда мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг янада яхшиланиши ҳамда пандемия таъсирида жорий этилган карантин чораларининг юмшатилиши натижасида ишлаб чиқариш мақсадлари учун кредитларга бўлган талабнинг ипотека кредитларига нисбатан кўпроқ ўсиши билан боғлади.

Ҳар олтинчи квартира — ипотека асосида

ипотека кредит иккиламчи бозор

Айни вақтда ҳар олтинчи квартира ипотекага сотиб олинмоқда. 2021 йил 6 ойида ипотека кредитлари орқали расмийлаштирилган уй-жойларнинг (25 321 та) жами кўчмас мулк олди-сотди шартномаларидаги (163,4 мингта) улуши 15,5 фоизни, ўтган йилнинг мос даврида мазкур кўрсаткичнинг 22,9 фоизини (32 422 та) ташкил этиб, 7,4 фоизга камайган. Сирдарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида эса ҳар тўртинчи квартира кредит ҳисобидан сотиб олинган.

Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк олди-сотдиси таҳлил қилинганда уларнинг энг юқори улуши Тошкент шаҳри (29 фоиз), Тошкент (12 фоиз), Фарғона (9 фоиз), Самарқанд (7 фоиз) вилоятларида шаклланган бўлса, нисбатан паст кўрсаткичлар Сирдарё (2 фоиз), Жиззах (2 фоиз), Хоразм (4 фоиз) ҳамда Навоий (4 фоиз) вилоятларида кузатилган.

ипотека кредит иккиламчи бозор

2021 йил I ярим йиллигида ажратилган ипотека кредитларининг 61 фоизи 5 та ҳудуд ҳиссасига тўғри келиб, бунда 28,2 фоизи (994,3 миллиард сўм) Тошкент шаҳри, 9,3 фоизи (328,2 миллиард сўм) Фарғона вилояти, 8,4 фоизи (294,3 миллиард сўм) Андижон вилояти ҳамда 7,8 фоизи (276,5 миллиард сўм) Самарқанд вилояти ҳамда 7,1 фоизи (248,7 миллиард сўм) Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга ажратилган.

Ипотека кредитларининг 24 фоизи (847,9 миллиард сўм) 18-30 ёшгача, 70 фоизи (2,468 триллион сўм) 31-50 ёшгача, 6 фоизи (206,4 миллиард сўм) эса 50 ёшдан юқори фуқароларга ажратилган.

Ипотека кредитлари портфели сифатининг ёмонлашуви

6 ой натижаларига кўра, жами ажратилган ипотека кредитлари бўйича 90 кундан ортиқ вақт давомида қайтарилмаётган кредит қарздорлиги миқдори (муаммоли кредитлар) 480,0 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364,2 миллиард сўмга, 2021 йил бошига нисбатан эса 186,8 миллиард сўмга кўпайган.

2021 йил 1 июль ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ўсган бўлса, муаммоли кредитлари миқдори эса 8 фоизга ошган.

Марказий банк мазкур ҳолатни пандемия туфайли аҳоли тўлов қобилиятининг пасайиши ҳамда кредитларни қайтариш бўйича берилган енгилликлар билан изоҳлаган.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Муаммоли кредитлар миқдорининг жами кредит қолдиғига нисбати 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоиздан 5,6 фоизга ошган бўлса, ушбу кўрсаткич ипотека кредитлари бўйича 0,5 фоиздан 1,6 фоизгача ошган.

Таҳлиллар муаммоли кредитлар миқдорининг (NPL) нисбатан юқори кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида 3,3 фоизни (66,1 миллиард сўм), Жиззахда 3,3 фоизни (50,6 миллиард), Сурхондарёда 3,1 фоизни (66,9 миллиард сўм), Андижонда 2,6 фоизни (50,4 миллиард сўм) ва Сирдарёда 2,4 фоизни (26,4 миллиард сўм) ташкил этаётганини кўрсатди.

ипотека кредит иккиламчи бозор

Тижорат банклари кесимида, муаммоли кредит қолдиғининг жами ипотека кредити қолдиғидаги улуши «Миллий банк»да 3,8 фоизга (135,5 миллиард сўм), «Асакабанк»да 2,0 фоизга (79,9 миллиард сўм), «Микрокредитбанк»да 1,6 фоизга (4,2 миллиард сўм) ҳамда «Халқ банки»да 1,5 фоизга (25,6 миллиард сўм) тенглиги кузатилган.

Источник

Ипотека кредитларида иккиламчи бозор улуши қанча

ипотека кредит иккиламчи бозор

Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда уларнинг муаммоли қарздорликлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

2021 йил 6 ойида ипотека бозорида кредит кўрсаткичлари ипотека кредитларига бўлган юқори талаб ҳамда бирламчи бозордаги уй-жойлар таклифи ўртасидаги номутаносиблик таъсирида шаклланди.

Жорий йил 1 июль ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи 30,8 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 25,2 фоизга (6,2 триллион сўмга) ўсган бўлса, мазкур даврда ажратилган ипотека кредитлари эса 28,1 фоизга камайиб, 3,5 триллион сўмни ташкил этди.

Мазкур камайиш тенденциясига асосий омиллар сифатида ипотека бозорида рақобат муҳитини янада ривожлантириш учун жорий этилган 2020 йилги мақсадли давлат дастурларидан бошлаб “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК иштирокида бир қаватли арзон уй-жойлар қурилишининг тўхталиши, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК иштирокида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойларнинг қурилишини молиялаштириш потенциал қарз олувчилар маблағлари ҳамда қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишига қаратилган тартибларни келтириб ўтиш мумкин. Мазкур тартибларнинг жорий этилиши марказлашган маблағлар ҳисобидан уй-жой қурилиши учун ресурс маблағларини ажратишдан воз кечиб, келгусида аҳолига ипотека кредитлари бериш учун тижорат банкларини узоқ муддатли ресурс маблағлари билан таъминлашга қаратилган.

Жорий йил 6 ойида “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 19,8 фоизни (698,2 миллиард сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга (2663 миллиард сўмга) камайган бўлса, мазкур даврда Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги Фармони билан жорий этилган аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг бозор тамойилларига асосланган янги тартиби доирасида ажратилган ипотека кредитларининг улуши 6,7 фоиздан (328 миллиард сўмдан) 47,9 фоизга (1689 миллиард сўмга) ошди.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан дастлабки ипотека кредитлари 2020 йил 1 ноябрда ажратила бошланган бўлса, жорий йил 6 ойида мазкур компания маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 17 фоизга (584,6 миллиард сўмга) етди.

Источник

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *