ишга кабул килиш буйрук бланк намунаси

Жавоб берамиз

Ходимларни ишга қабул қилишда (муддатли еки муддатсиз) қайси ҳолатларда тиббий маълумотнома 086-у формасини талаб килиш керак? Иш бервчи ходимнинг яшаш жойидан маълумотнома талаб қилишга ҳақлими?

Ишга киришда айрим тоифадаги ходимлар ёки ишлар учун тиббий кўрикдан ўтиш ва тиббий маълумотномани тақдим этиш мажбурийдир.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш керакми?

Штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш ёки киритмаслик масаласи бўйича юқори турувчи ташкилотга (ОЎМТВ) ва Молия вазирлигига расмий сўров билан мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Асосий ишчи ишдан бўшаганидан сўнг унинг ўрни ҳақидаги маълумотни Бандликка кўмаклашиш марказига такдим қилммасдан, шу куннинг ўзида вақтинча меҳнат шартномаси тузилган ходимни унинг ўрнига ўтказса бўладими?

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ёки боласи икки, уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилида бўлган ходимнинг ўрнига бошқа янги ходимни иш берувчи Бандликка кўмаклашиш марказининг йулланмасисиз ишга қабул қилишга ҳақлими?

Ходимларни ишга қабул қилишда Классификаторда маълумот буйича белгиланган талаблар корхонамиз учун мажбурий тусга эгами ёки тавсиявийми?

Ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси ҳамда ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан талаблар масъулияти чекланган жамият учун тавсия хусусиятига эга.

келгусида 100 нафар касаначилар билан шартнома имзолаб, уларнинг ишлари ва буюртмаларнинг сифатини етарли назорат килиш максадида корхонанинг узида ишлатишимиз мумкинми? Ёки касаначи сифатида эмас балки корхонага штат буйича тикувчилар олишимиз шартми?

Ҳа, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома буйича ижрочи шахслар шартнома шартларига асосан корхонанинг ўзида ишларни бажаришлари мумкин.

Иш берувчи ва ходимнинг розилиги билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторида белгиланган “Маълумотининг энг паст даражаси”га эга, лекин амалий фаолият тажрибаси етарли бўлмаган ҳолларда Тасдиқланган штат жадвалида мавжуд вакант лавозим малака тоифаси иккинчи (иккинчи тоифали муҳандис, камида 3 йил стаж талаб қилинадиган) иш жойига малака тоифасисиз муҳандис лавозимига ишга қабул қилиш мумкинми?

Классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст даражасига ёки йўналишига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган ходим ишга қабул қилиниши мумкин.

1. Чет эл мутахассисларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш тартиби қандай? Ўз ватанларига жўнаб кетишганларида қандай буйруқ чиқарилади? Корхонанинг бу вазиятда ишга олишда меҳнат шартномаси шакли қандай бўлади? 2. Хорижий мутахассисларнинг меҳнат дафтарчалари қандай тўлдирилади? 3. Мутахассислар қайси санадан резидент ҳисобланишади (2015 йилданми ёки 2016 йил 26 майданми)? Чет эллик мутахассисларга 2015 йил ва 2016 йиллар учун қандай солиқ ҳисобланади?

Кадрлар бўлими инспектори мендан нострификациялашни талаб қилишга ҳақлими?

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни нострификацияланади (эквивалентлигини қайд этилади).

Ёш йигитнинг ўқиш мобайнида йўқлиги қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак? Ўқишга жўнатишни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш зарурми?

Бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Оилавий корхона муассисларининг оила аъзоси ҳисобланмайдиган ходимларни оилавий корхона ишга қабул қилиши мумкинми?

Биноан оилавий корхона (иш берувчи) ва оилавий корхонанинг ёлланма ходими ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракт) билан тартибга солинади.

ишга кабул килиш буйрук бланк намунаси

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.

Сайт «NORMA» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Сайт материалларини ресурс маъмурияти розилигисиз кўчириб олиш тақиқланади.

© «NORMA» МЧЖ, 2021 й. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Источник

“Ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш ҳақида 10 та саволга жавоб

Ишдан бўшашнинг энг кенг тарқалган тури – ходимнинг ўз хоҳишига кўра кетиши ҳисобланади. Бу борада ўқувчиларимизда пайдо бўладиган саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра меҳнат ҳуқуқлари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб беради:


1. Ходим иш берувчидан огоҳлантириш муддати тугагунича меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб этишга ҳаққи борми? Яъни, 2 ҳафтадан кейин эмас, балки, масалан, бир ҳафтадан, уч кундан кейин ва ҳоказо?

Ҳа, мумкин. Бундай ҳолатда 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати корхона томонидан ходимнинг аризаси олингандан сўнг, кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.


4.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза неча нусхада бўлиши керак ?

Ходим аризани ҳам бир, ҳам икки нусхада беришга ҳақли. Кейинги ҳолда аризани қабул қилиб олган ходим иккинчи нусхага қўл қўйиб, уни ходимга бериши керак. Биринчи нусхани корхона раҳбари ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бошқа ваколатли шахсга имкон қадар тезроқ етказиши керак.

Ходим ўзининг меҳнат муносабатларини тўхтатиш ҳақидаги истаги тўғрисида нафақат иш даврида огоҳлантиришга ҳақли. Бу меҳнат таътили пайтида ҳам амалга оширилиши мумкин, шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик пайтида ҳам.

Иш берувчи аризанинг ўзини ходимга қайтариши шарт эмас. У фақат ходимнинг аризани қайтариб олиши ҳақидаги баёнотидан сўнг ишдан бўшаш ҳақидаги аризанинг қайтариб олинган ёки бекор қилингани ҳақида буйруқ чиқариши керак, холос.


9. Огоҳлантириш даври тугайдиган кунда ходим касал бўлиб қолса нима қилиш керак ?

Иш берувчи огоҳлантириш даври тугайдиган кунда, ҳаттоки агар бу даврда ходим касал бўлиб қолиб, огоҳлантириш даври тугаган кунда ҳам касал бўлишда давом этган бўлса ҳам ходим билан шартномани бекор қилишга мажбур. Ахир иш берувчини огоҳлантириш даврига ҳар қандай даврлар киритилади. Ходимнинг меҳнат таътилида бўлиб туриши, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги, у томонидан давлат ёки жамоатчилик мажбуриятларининг бажарилиши даври ҳам шулар жумласидан.

Ҳа, мажбур. Огоҳлантириш муддати тугаган кунда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан ҳар хил сабабларга кўра (ходим моддий бойликларни топширмади ёки ишдан бўшаш варақасини имзоламади, унинг ўрнига ходим топа олишмади, у ётоқхонани бўшатмади, муайян ишни тугатмади, ҳисоботлар топширилмади ва ҳ.к..) бош тортиш қонунни бузиш ҳисобланади. Агар иш берувчида ходимга нисбатан эътирозлар бўлса, у даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Источник

Кадрларга оид ҳужжатлар: турлари ва расмийлаштирилиши

Кадрлар ишини юритишда ходимлар меҳнат фаолиятининг ҳужжатлаштирилиши мажбурий бўлиб, кўп сонли ҳужжатларни талаб қилади. Уларни тузиш ва расмийлаштириш қоидалари анча мураккаб. Ушбу ҳужжатлар мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари тартибга солинишини таъминлайди.

Кадрларга оид ҳужжатларни юритишга қўйиладиган талаблар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган. Кадрларга оид ҳужжатларнинг турлари меҳнат соҳасидаги ўзгарувчи қонуности ҳужжатларга боғлиқ. Ушбу ҳужжатлар рўйхати анчагина катта. Бироқ кадрлар билан ишловчи ҳар бир ходим уларни қандай тузиш ва амалиётда қўллаш кераклигини билмоғи ва англамоғи даркор.

Мажбурий ҳужжатлар

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотлар юритиши керак бўлган кадрларга оид ҳужжатларга қуйидагилар киради:

√ штат жадвали (МКнинг 72-моддаси 1-қисми);

√ ички меҳнат тартиби қоидалари (МКнинг 174-моддаси);

√ меҳнат шартномаси (контракти) (МКнинг 72-моддаси);

√ тўлиқ моддий ёки жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартномалар (МКнинг 203-моддаси);

√ ходимнинг шахсий варақаси (Т-2 шакли) (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 4-илова);

√ лавозим йўриқномалари (агар меҳнат шартномаларида барча лавозим мажбуриятлари қайд этилмаган бўлса) (МКнинг 176-моддаси);

√ шахсий таркиб бўйича буйруқлар (фармойишлар): ишга қабул қилиш тўғрисида (МКнинг 82-моддаси); бошқа ишга ўтказиш тўғрисида (МКнинг 92-моддаси); таътил бериш, уни узайтириш, бошқа муддатга кўчириш ва ундан чақириб олиш тўғрисида (МКнинг 133, 145, 147-моддалари);

√ интизомий жазони қўллаш ва олиб ташлаш тўғрисидаги буйруқлар (фармойишлар) (МКнинг 181–183-моддалари);

√ ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқлар (фармойишлар) (МКнинг 180-моддаси);

√ ўриндошлик асосида ишлаш ва бир неча касбда (лавозимда) ишлаш тўғрисидаги буйруқлар (фармойишлар) (МКнинг 160-моддаси);

√ меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлар (фармойишлар) (МКнинг ­97-моддаси);

√ шахсий таркиб бўйича буйруқларни рўйхатдан ўтказиш журнали.

Шахсий таркиб бўйича барча буйруқларни кадрлар хизмати, у мавжуд бўлмаганда эса – ушбу ҳужжатлар билан ишлаш учун жавоб берадиган ходим тайёрлайди.

Ташкилот раҳбарининг топшириғига кўра бўлинмалар раҳбарлари мутахассисларни жалб этган ҳолда асосий фаолият бўйича қуйидаги буйруқларни тайёрлайдилар:

√ раҳбарлик лавозимига қабул қилиш тўғрисидаги (МКнинг 82-моддаси 2-қисми);

√ штат жадвалини амалга жорий этиш тўғрисидаги;

√ меҳнат дафтарчаларини юритиш, сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш учун масъул ходимни тайинлаш тўғрисидаги (402-сон Йўриқноманинг 1.6, 3.1, 6.1, 6.2-бандлари);

√ хизмат сафарлари тўғрисидаги (МКнинг ­166-моддаси);

√ муайян қарорлар қабул қилинишига асос бўладиган бошқа буйруқлар;

√ бинода ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги ва ҳ.к.

Бундан ташқари, ҳар бир иш берувчида қуйидагилар бўлиши шарт:

√ асосий фаолият бўйича буйруқларни рўйхатдан ўтказиш журнали;

√ меҳнат шартномаларини (контрактларини), хизмат сафари гувоҳномаларини рўйхатдан ўтказиш журналлари;

√ меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китоблари (бухгалтерия томонидан юритилади) (402-сон Йўриқномага 1, 2-иловалар);

√ меҳнат дафтарчалари ҳисобини олиб бориш китоби (402-сон Йўриқномага 3-илова);

√ таътиллар жадваллари (МКнинг 144-моддаси);

√ тушунтириш хатлари ва ёзма докладлар, аризалар ва буйруқларни чиқариш учун бошқа асослар;

√ меҳнат дафтарчалари (МКнинг 81-моддаси);

√ иш вақтини ҳисобга олиш табели (МКнинг 125-моддаси);

√ ишга қабул қилиш пайтида талаб қилинадиган ҳужжатлар (МКнинг 80-моддаси);

√ жамоа шартномаси (МКнинг 29-моддаси);

√ аттестация ўтказиш тўғрисидаги низом ва тегишли ҳужжатлар (корхонада аттестация ўтказиладиган ҳолларда);

√ меҳнатга ҳақ тўлаш ва ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низом (МКнинг 153-моддаси);

√ тижорат сири тўғрисидаги низом (МКнинг 32, 202-моддалари);

√ смена жадвали (сменали иш мавжуд бўлганда) (МКнинг 120-моддаси);

√ бўлимлар тўғрисида низом.

Бу ҳар бир корхона учун зарур бўлган кадрларга оид ҳужжатларнинг намунали рўйхати. Уларнинг асосийларини тавсифлаб ўтамиз.

Ички меҳнат тартиби қоидалари

Ҳар бир корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари ишлаб чиқилган бўлиши керак. Улар иш берувчининг буйруғи билан ходимларнинг вакиллик органи фикрини инобатга олган ҳолда тасдиқланади (МКнинг 174-моддаси).

Бу корхонанинг локал норматив ҳуқуқий ҳужжати бўлиб, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг асосий ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланадиган рағбатлантириш ва жазолаш чоралари, шунингдек корхонадаги меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг бошқа масалаларини белгилайди.

Штат жадвали

Штат жадвали тузилиши ва тасдиқланиши ташкилот учун ходимларни танлаб олиш имконини беради. Ушбу ҳужжат билан штатдаги ходимлар сони, шунингдек лавозимлар ва касблар рўйхати (ташкилотнинг фаолият йўналишига қараб белгиланади), лавозим маошлари, устамалар белгиланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди шакллантирилади. У корхона мулки эгаси, у вакил қилган орган ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органнинг буйруғи (қарори) билан тасдиқланади.

Штат жадвалини ишлаб чиқиш, ишга қабул қилиш пайтида Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) талабларига қатъий амал қилиш зарур.

√ хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан – ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланади;

√ ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан – давлат корхоналари, давлат муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган бошқа давлат ташкилотларида қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса – тавсия хусусиятига эга;

√ таълим йўналиши юзасидан – барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.

Меҳнат шартномаси (контракти)

У ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.

Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади ҳамда ходим ва иш берувчи томонидан имзоланади. Меҳнат шартномасининг мазмуни МКнинг 73-моддасига мувофиқ белгиланади. Меҳнат шартномасида мажбурий шартлар сифатида амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланган меҳнат ва унга ҳақ тўлаш шартлари кўрсатилади (МКнинг VI боби). Улар фақат тарафларнинг келишувига кўра ва ёзма шаклда ўзгартирилиши мумкин (МКнинг 88-моддаси).

Ходимнинг меҳнат дафтарчаси

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Ходим ишга қабул қилинаётганда уни тақдим этиши шарт. Иш берувчи эса корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно (МКнинг 81-моддаси). МК ва 402-сон Йўриқномага мувофиқ, меҳнат дафтарчаларини юритиш ва сақлаш учун жавобгарлик иш берувчи зиммасига юклатилади.

Ўзбекистонда «Электрон меҳнат дафтари» тизими жорий этилмоқда (24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон Фармон). Қуйидагиларнинг меҳнат стажлари электрон ҳисобга олишга босқичма-босқич ўтказилади:

1.01.2018 йилдан бошлаб – якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари аъзолари, қорамол ўстириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланаётган шахслар, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа субъектлар;

1.01.2019 йилдан бошлаб – қолган ташкилотлар (ВМнинг 4.07.2017 йилдаги 462-сон қарори).

Шу муносабат билан биринчи маротаба ишга кираётган ходимларга 1.01.2019 йилдан бошлаб қоғоз кўринишидаги меҳнат дафтарчаларини бериш тўхтатилади.

Таътиллар жадвали

Йиллик ҳақ тўланадиган таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Ҳар бир иш берувчи таътиллар жадвалини тузиши шарт.

Ҳар бир ходим эса таътил бериш вақти ҳақида у бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак.

Бироқ шундай тоифадаги ходимлар борки, таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак. Уларга қуйидагилар киради:

√ 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз она (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналар) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари;

√ I ва II гуруҳ ногиронлари;

√ 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар;

√ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

√ таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганлар (МКнинг 250-моддаси).

Жамоа шартномаси, келишувида таътилларни беришнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Ишлаётган эркакларга йиллик таътил уларнинг хоҳишларига биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларга эса таътил асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда берилади.

Таътиллар жадвалини тузаётганда буларнинг барини инобатга олиш зарур. Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин (МКнинг 144-моддаси).

Иш вақтини ҳисобга олиш табеллари

Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт (МКнинг 125-моддаси).

Иш вақтини ҳисобга олиш табелларида ҳар бир ходимнинг бир ойдаги иш вақти қайд этилади, мослашувчан иш графигида эса иш вақтининг жамлама ҳисоби юритилади. Иш вақтини ҳисобга олиш табелида одатда ҳар бир ходимнинг табель рақами, унинг Ф.И.О., ойнинг ҳар бир санасидаги иш вақти тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлади. Уни табелчи ёки раҳбар буйруғи билан тайинланган табель учун масъул шахс юритади, у кадрларни назорат қилиш ва корхона бухгалтериясида меҳнат ҳақини ҳисоблаш учун хизмат қилади.

Ходимнинг шахсий варақаси

Кадрлар хизмати ходими буйруқ (фармойиш) асосида меҳнат дафтарчасига (қўшимча вараққа) қайд этиладиган ҳар битта ёзув билан ушбу дафтарча эгасини Т-2 шаклидаги шахсий варақага имзо чектириб таништириши шарт. Ходимнинг меҳнат дафтарчасида қайд этиладиган ёзувлар ходимнинг шахсий варақасига кўчириб ёзилади. Унда ходимнинг бошқа шахсий маълумотлари, яъни меҳнат муносабатлари ўрнатилганлиги сабабли иш берувчи учун зарур ва ёзилиши шарт бўлган муайян ходимга тааллуқли ахборот ҳам мавжуд бўлади.

Мукофотлаш тўғрисидаги низом

Мукофот – ишдаги юксак миқдор ва сифат кўрсаткичлари учун ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш шаклларидан бири.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотлаш тизимида олдиндан белгиланган мукофотлаш шартлари асосида муайян шахслар доирасига мукофот тўланиши назарда тутилади.

Мукофотлаш тўғрисидаги низом иш берувчининг буйруғи билан ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланади (МКнинг 153-моддаси). Унда рағбатлантирилиши лозим бўлган ходимлар, кўрсаткичлар ва мукофотлаш шартлари, мукофотларнинг миқдорлари (ҳар бир касб, лавозим бўйича энг юқори ва аниқ) ҳамда муайян сабабларга кўра мукофотдан маҳрум қилинадиганлар кўрсатилади.

Амалиётнинг кўрсатишича, ташкилотда кадрларга оид ҳужжатларнинг мавжуд бўлмаслиги муайян хатарлар билан боғлиқ бўлади. Корхонада меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш натижаларига кўра қонунбузарликлар аниқланган бўлса, назорат органлари иш берувчига ҳам, унинг мансабдор шахсларига ҳам маъмурий жарима солиши (МЖТКнинг 49-моддаси), шунингдек йўл қўйилган қонунбузарликлар бартараф этилиши тўғрисида ижро учун мажбурий кўрсатма бериши мумкин.

Бунда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси ушбу вазифани бажариш учун кенг ҳуқуқлар ва катта имкониятларни қўлга киритганини ёддан чиқармаслик лозим. Таъсир чоралари билан бир қаторда у зарур ҳолларда ҳуқуқий мажбурлаш чораларини қўллашга ҳам ҳақли.

Ходим ва иш берувчининг муносабатларини аниқ тартибга солувчи зарур ҳужжатларнинг мавжуд бўлмаслиги ходимлар билан низолар юзага келишига замин яратади. Оқибатда бу Прокуратура, Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси ёки судга шикоят қилиш учун асос бўлади.

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ етакчи эксперти.

Источник

Ходимни вақтинча ёки доимий бошқа ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади

«Ходимани вақтинча бошқа лавозимга ўтказаяпмиз. Меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритишимиз зарурми? Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин? Ходимадан бошқа ишга ўтказишларини сўраб ёзилган ариза шаклида розилик олиш керакми?»

Меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра вақтинча ва доимий бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш жиҳатларига ойдинлик киритди:

– Меҳнат кодексининг 81-моддаси 3-қисми билан иш берувчи зиммасига ходимнинг меҳнат дафтарчасига бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни доим ёзиш мажбурияти юклатилган. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ёзувни киритиш мажбурий эмас, бироқ ходим шундай илтимос билан мурожаат қилса, иш берувчи уни қаноатлантириши шарт. 29.01.1998 йилдаги 402-сон Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2.1-бандида бу қайд этилган.


Ходимдан қандай шаклда розилик олинади?

Ходим буни оғзаки ёки ёзма шаклда сўраши мумкин. Баъзи тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилгани ҳақидаги ёзув унинг меҳнат дафтарчасига киритилишини истаса, ундан ёзма ариза сўрашни тавсия этамиз.

Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида сўз бораётган бўлса, меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш ҳақидаги талаб 402-сон Йўриқноманинг 2.1-бандида қайд этилган.


Ёзув қандай киритилади?

Иш берувчи буйруқ чиқарилганидан кейин бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзувни дафтарчага киритади. Ўз навбатида, бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асосида расмийлаштирилади. Бошқа ишга ўтказиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар ва ҳужжатлар намуналари – бу ерда .

Ходим бошқа доимий ишга ўтказилганда унинг меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзувлар киритилади: 1-устунда – тартиб рақами, 2-устунда – сана, 3-устунда – «фалон лавозимга (касбга, мутахассисликка) ўтказилди» ёзуви, 4-устунда – тегишли буйруқнинг рақами ва санаси (қуйига қаранг).


Ходимни бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида ёзув киритиш намунаси:

Источник

Давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш тартиби ўзгарди

ишга кабул килиш буйрук бланк намунаси

“Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра:

2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

2021 йил 1 октябргача коррупция, манфаатлар тўқнашуви асосида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорликда қатнашиши ҳуқуқий оқибатларини белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, барча давлат органлари ва ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.

2021 йил 1 авгyстдан давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилинади.

Давлат харидларида ҳамкорлар (контрагентлар)ни текшириш тартиби ишлаб чиқилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йил 1 декабрдан ҳар йил якуни бўйича коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилиб борилади.

2021 йил 1 декабргача даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.

2021 йил 1 октябргача давлат маблағлари ҳисобига қурилиш-пудрат шартномаси учун ўтказиладиган танловлар “Шаффоф қурилиш” тизими маълумот алмашинувини таъминлаган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон тарзда амалга оширилади.

2022 йил 1 январгача автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган “SHAFFOF YO‛L” онлайн ахборот платформаси ишга туширилади. Шу санадан бошлаб “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчилари мунтазам коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитилади.

Источник

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *